Расман: "Севилья" ўз сафига "Боруссия" футболчисини қўшиб олди
26 авг 2021 10:42
Янгиликлар
Расман: "Севилья" ўз сафига "Боруссия" футболчисини қўшиб олди
Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Дилэйни фаолиятини Испанияда давом эттиради.
"Севилья" 29 ёшли ўйинчини Дортмунднинг "Боруссия" клубидан харид қилади. Трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил этди.
Даниялик футболчининг Андалусия клуби билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Дилэйни ўтган мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар