

24 ёшли футболчи Испания клубида мавсум охиригача ижарада ўйнайди. "Marca" хабарига кўра, келишувда кўрсатилган тўлов миқдори тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади. "Севиьля" ушбу суммани тўлаб, футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Даниялик ҳужумчи "Ницца"га қадар "Аякс" ва “Силькеборг” клубларида тўп тепган.
24 ёшли форвард ўтган мавсум "Ницца" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.



