

“Тамбов” форварди Владимир Обухов “Ростов” аъзосига айланди. Маълумотларга қараганда, Обухов донликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси эса ошкор қилинмаган. У “Спартак” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2019 йил “Тамбов” аъзосига айланганди.
Владимир РПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, самарали натижа кўрсатолмади. Қайд этиш жоиз, Владимир Обухов 1992 йил, 8 февраль куни Бухорода туғилган.



