

"Уотфорд" 69 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Клаудио Раньери илгари Англия Премьер-лигасида "Челси", "Лестер" ва "Фулхэм" клубларини бошқарган.
У "Лестер" билан 2015/2016 йилги мавсумда мамлакат чемпиони бўлган.
Клуб якунланган етти турдан сўнг Англия чемпионатида етти очко тўплаган ҳолда 15-ўринда бормоқда.
"Уотфорд" келгуси учрашувни шанба, 16 октябрь куни ўтказади. Жамоа 8-турда "Ливерпуль"ни қабул қилади.


