UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  9 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  49 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Расман: "Қизилқум" икки нафар футболчини қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Қизилқум" икки нафар футболчини қўшиб олди

Иккинчи даврага юқори даражада тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" навбатдаги трансферларни эълон қилди.

Фаолияти давомида "Бунёдкор", "Динамо" ва АГМК жамоаларида тўп сўрган, тажрибали марказий ҳимоячи Дилшод Жўраев эндиликда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 


"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Қизилқум"га ўтди


Футболчи хақида маълумот: 

Исми: Дилшод Жўраев

Тўғилган йили: 21.04.1992 й.

Амплуа: Ҳимоячи


Дилшод Жўраев фикрлари: Жамоа раҳбарияти ва мураббий менга ишонч билдиришди бундан жуда хурсандман. Ушбу жамоани танлашимни сабаби Бу ерда жуда кўплаб бирга тўп сурган жамоадошларим харакат қилишмоқда. "Қизилқум" билан келажакда совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилганман.


 Биринчи даврада "Олимпик" жамоаси таркибида ҳаракат қилган иқтидорли яримҳимоячи Даврон Анваров фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради.  Фаолияти давомида "Металлург" ва "Олимпик" жамоаларида тўп сўрган, ёш ва иқтидорли яримҳимоячи Даврон Анваров эндиликда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Тўлиқ исми: Даврон Анваров

Туғилган вақти: 06.03.2001 

Aмплуа:  Яримҳимоячи

Даврон Анваров фикрлари: "Қизилқум" жамоасидан таклиф олдим. Бу ердаги барча шароитлар менга маъқул бўлди ва мен Навоий жамоасини танладим. Машғулотлар яхши кетмоқда. Жамоага мослашиб кетдим. Жамоадошларим билан киришиб кетиш қийин бўлмади улар мени яхши кутиб олишди. Мақсадим жамоа билан Суперлигада юқури ўринлар учун курашиш.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика