

Унга кўра Қатар олимпия терма жамоаси мураббийи испаниялик Феликс Санчес қисқа муддат Қатар миллий терма жамоасида ишлайди, деб хабар бермоқда championat.asia Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайтига таяниб.
Аниқроғи Санчес август ва сентябрь ойидаги ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги икки ўйинда бош мураббий бўлади.
ҚФА раҳбари бу ўйинлардан сўнг Қатар терма жамоасига янги бош мураббий олиб келинишини маълум қилди. Ҳозирча ҳеч қандай номзодлар ошкор қилинмади.




