Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди
12 авг 2025 14:27
Янгиликлар
Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди
ПСЖ матбуот хизмати "Борнмут" аъзоси Илья Забарний трансфери расмийлаштирилгани ҳақида хабар берди.
Париж клубига кўра, Франциянинг амалдаги чемпиони ва Чемпионлар Лигаси соҳиби 22 ёшли украиналик футболч учун 63 миллион евро тўлади. "Борнмут" бонус сифатида яна 3 миллионни олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "гилослар" 2023 йилнинг январида Забарний учун "Динамо" Киевга 23 миллион евро ўтказиб берганди.
Илья Забарний ўтган мавсум "Борнмут" таркибида Англия чемпионатида 36 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган, шунингдек, 4 марта сариқ карточка олган ва 1 бор майдондан четлатилган.
Ўхшаш янгиликлар
03:05
ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди 6
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар