Расман: ПСЖ "Эвертон" футболчисини сотиб олди

Alisher
30 июл 2019
"Эвертон" ўйинчиси Идрисса Гейе Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клубига ўтди.

Идрисса Гейе ПСЖ билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

Трансфер 28 миллион фунтга баҳоланмоқда.

29 ёшли ярим ҳимоячи "Эвертон"га 2016 йилда "Астон Вилла" таркибидан келиб қўшилган эди. Футболчи бундан ташқари "Лилль" ва "Диамбарс" клубларида ҳам ўйнаган.

Гейе 2011 йилдан буён Сенегал терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside