UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Европа жамоаси билан ўйнайди Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Европа жамоаси билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қишда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказишни режалаштирган.

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам хабар қилганди.

Мазкур йиғин февралда кўплаб клубларимиз янги мавсумга БААда тайёгарлик кўраётган пайтда ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак йиғин доирасида терма жамоамиз Евро-2020га плей-офф босқичи орқали чиқишга тайёргарлик кўраётган Беларусь билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Беларусь матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўйин 23 февраль куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида: Беларусь терма жамоасини айни пайтда Михаил Мархель бошқармоқда. Жамоа Евро-2020 саралаш босқичида Германия ўрин олган гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичи орқали Европа чемпионатига чиқишга уриниб кўриш имконини қўлга киритди. Беларусь терма жамоасининг Евро-2020 плей-офф босқичидаги рақиби Грузия. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўтиш ўйини 26 март куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика