Расман: Одилжон Ҳамробеков  - “Навбаҳор” футболчиси!

Mirjalol Normatov
30 янв 2024
Тажрибали ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. 

"Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2013-2018 йиллар),  “Пахтакор” (Тошкент, 2019-2021 йилнинг 2-давраси – 2023 йиллар), “Шабаб Ал-Аҳли” (Дубай, БАА, 2021 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнаган.

Одилжон Ҳамробеков ўтган мавсумда “Пахтакор” таркибида барча мусобақаларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган. 

Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги – 2023 мусобақасида терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати