Расман: "Ньюкасл" Тоналини "Милан"дан рекорд суммага сотиб олди

Tolibjon Qosimov
3 июл 2023, 17:09
Англиянинг "Ньюкасл" клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

"Ҳаккалар" "Милан" клубидан марказий ярим ҳимоячи Сандро Тоналини 70 миллион еврога сотиб олди. 23 ёшли футболчи билан 2028 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзоланди. Келишувни яна 1 йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Шу тариқа, Тонали тарихдаги энг қиммат италиялик футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/NUFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›