

Футболчи Саудия Арабистони клуби билан 2+1 кўринишидаги шартномани имзолади. Шу муддат давомида у Осиё клубида 160 млн евро маош олади.
Олдинроқ айтилганидек, Неймарнинг трансферидан ПСЖ 120 млн евро ишлаб олади. Ўтган мавсумда футболчи 13 гол ва 11 ассист қайд этди.



