

Бунга "Қўқон-1912"нинг мағлубияти ва "Локомотив"нинг дуранги сабаб бўлди.
Сўнгги турда Қўқон ва Тошкент клубидан бири "Динамо"га шерик бўлади ва Про лигага тушиб кетади. 12-ўрин эгаси эса Про лигада 3-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф учрашувида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" охирги турни сафарда "Динамо"га қарши, "Локомотив" эса ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади.



