

31 ёшли собиқ футболчи фаолиятини "Манчестер Сити"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ричардс 2005 йилдан 2015 йилгача "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилган. 2014-2015 йиллар мобайнида "Фиорентина"да ижара асосида тўп сурган.
Ҳимоячи профессионал футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларини (2015-2019) "Астон Вилла"да ўтказди.
Футболчи шунингдек 2006 йилдан 2012 йилгача Англия терма жамоасида ўйнаган.




