

Маҳоратли дарвозабон Суҳроб Султонов Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Суҳроб Султонов 1990 йил 26 март куни туғилган. Бўйи - 196 см. Ўтган мавсумни кипер "Бунёдкор" сафида ўтказган. Шунингдек, Султонов ОКМК, "Металлург", "Динамо", "НБУ-Осиё" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.
Суҳроб Султоновга омад тилаган ҳолда "темирйўлчилар" сафига хуш келибсан деб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.




