Расман: "Локомотив" - 4 карра Ўзбекистон вице-чемпиони
24 ноя 2019 18:55
Янгиликлар
Расман: "Локомотив" - 4 карра Ўзбекистон вице-чемпиони
Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда "Андижон" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионат тугашига 2 тур қолганида икинчи ўринни ва ОЧЛ-2020 плей-офф йўлланмасини нақд қилди.
Сабаби учинчи ўриндаги "Сўғдиёна" Термизда "Сурхон"га ютқазиб қўйди (0:1), тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, очколарини 39тага етказиб олди.
Охирги икки турда "Бунёдкор" "Локомотив"га очколар бўйича етиб олиши мумкин. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам Самвел Бабаян шогирдлари ўзаро ўйинлардаги натижалар туфайли иккинчи ўринни эгаллашади.
Бу йил ушбу жамоалар ўртасидаги "Локомотив" майдонида ўтган баҳсда 0:0, "Бунёдкор" майдонида ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. "Темирйўлчилар" сафарда урилган гол эвазига ўзаро ўйинларда устунликка эришишди.
Маълумот учун, "Локомотив" 2013, 2014 ва 2015 йилларда ҳам Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар