Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди
20 июн 23:28
Янгиликлар
Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди
"Ливерпуль" Флориан Виртцни "Байер"дан сотиб олди.
Олдинроқ маълум қилинганидек, Мерсисайд клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи учун немис клубига бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 136,3 млн евро тўлайди.
Виртц 2020 йилдан буён "Байер"да ўйнаётганди. У клуб учун 197 ўйинда қатнашиб, 57 гол ва 63 ассист қайд этди.
Якунланган мавсумда хавбек барча турнирларда 45 ўйинда 13 гол ва 14 ассист амалга оширди.
Виртц учун трансферлар ойнасида "Бавария" ва "Манчестер Сити" ҳам кураш олиб борганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар