Расман: "Краснодар" дарвозабони ПСЖга ўтди!

Administrator
14 июн 2024
Матвей Сафонов Франция гранди таркибига расман қўшилди.

"Краснодар" клуби дарвозабони Матвей Сафонов расман ПСЖ клубига ўтди. Бу ҳақда рус клуби расман маълум қилди. 

Аввалроқ, ПСЖ Сафонов учун 20 млн евро тўлаши маълум қилинганди.

Маълумот учун, 25 ёшли дарвозабон "Краснодар" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан бери краснодарликлар таркибида ўйнаб келади.


AdministratorМуаллиф
Манба: https://t.me/fckrasnodar/9627