Расман: Кариус АПЛга қайтди

Eldor Akmurzayev
13 сен 2022
“Ливерпул”ни эркин агент сифатида тарк этган кипер Лорис Кариус фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттиради.

29 ёшли немис “Ньюкасл” билан январгача шартнома имзолади ва келишув ёзга қадар узайтирилиши кўзда тутилган. Клуб уни машғулотларда жароҳат олган захира посбони Карл Дарлоунинг ўрнини тўлдириш мақсадида олиб келди.

Кариус “Бешиктош” ҳамда “Унион Берлин”да ижара асосида ўйнаган. Шунингдек, у “Майнц” шарафини ҳам ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/NUFC