

"Боруссия Д" клуби ўз футболчиси Жуд Беллингем "Реал Мадрид"га ўтганлигини эълон қилди. Немис клубининг хабар беришича, трансфер суммаси бонуслардан ташқари 103 млн еврони ташкил қилган. Бонуслар билан ушбу қиймат 30% гача ошиши мумкин. Беллингем "Реал" билан 2029 йилгача шартнома имзолади.
Беллингем Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У "Боруссия" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



