UZ

Сўнгги янгиликлар

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  73 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Расман: Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлаштирилди Янгиликлар

Расман: Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлаштирилди

Суперлиганинг 16-тур ўйинларига тайин қилинган икки нафар ҳакам фаолиятидан четлаштирилди.

Бу ҳақда Ҳакамлар қўмитаси хабар берди.

"Сўғдиёна" — "Металлург" ўйинида ишлаган Азиз Асимов ҳамда "Қўқон-1912" — "Локомотив" учрашувини бошқариб борган Ильгиз Танташев Суперлига ҳамда Про-Лига ўйинларига қўйилмайди. Аниқланишича, улар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган.

Ҳар икки ўйин назоратчилари ҳакамлар ҳаракатини паст баҳолаган ҳамда ўйинлар видеоёзувини кўриб чиқишни сўраб Ҳакамлар қўмитасига мурожаат қилган. Бугун — 10 июль куни қўмитанинг биринчи галдаги иши мазкур икки учрашувни таҳлил қилиш бўлди. Натижада Асимов ҳамда Танташев номаълум муддатга сафдан чиқарилди. Айни вақтда қўмита Суперлиганинг қолган учрашувларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Ҳакам ва назоратчилар учун талаблар оширилгани, шунингдек, ёш ҳакамлар етишиб чиқаётганидан келиб чиқиб, бу борада рақобат ўсаётганини қайд этиш мумкин. Эндиликда ўз устида ишламаётган ёки ўйинларда жиддий хатоларга йўл қўяётган ҳакамларни алмаштириш учун имконият мавжуд. Фаолиятида танаффус юзага келаётган ҳакамлар ўз устида ишлашда давом этади. Улар ишига қайтиши учун синовлардан қайта ўтишига тўғри келади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика