Расман: Гётце жамоасини ўзгартирди

Mirjalol Normatov
6 июн 2018, 18:00
"Бавария" футболчиси Феликс Гётце жамоасини ўзгартирди.

20 ёшли ҳимоячи "Аугсбург" аъзосига айланди. Ҳозирча шартнома бандлари борасида маълумотлар берилмаган. Қайд этиш керак, Феликс марказий ва қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Ўтган мавсумда у "Бавария" таркибида бирорта учрашувда қатнашмади.

Маълумот учун, Феликс - Марио Гётценинг укаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCA_World