Расман: Гаттузо Франция клубида иш бошлади

Mirjalol Normatov
28 сен 2023, 00:11
Женнаро Гаттузо "Марсель" бош мураббийи бўлди.

Франция клуби 45 ёшли мутахассиснинг жамоада иш бошлаганлигини маълум қилди. Гаттузо 2023 йил январида "Валенсия" бош мураббийлигидан кетганидан кейин ҳеч қаерда ишламаётганди.

"Марсель" айни дамда Франция чемпионати турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Бунга қадар жамоани Марселино Гарсия Тораль бошқариб келаётганди.

Унинг қўл остида "Марсель" илк ўйинини 30 сентябрь куни "Монако"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: om.fr