UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси! Янгиликлар

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақида "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (Қарши, 2012-2017 йиллар),  "Пахтакор" (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда "шерлар" таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. 

Фарруҳ Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва айни дамда Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"Биз Фарруҳ Сайфиевга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика