UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  10 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  40 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди Янгиликлар

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставигакўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CHAMPIONAT.ASIA сайти айнан Даврон Шакурбанов ушбу лавозимда иш бошлаши ҳақида хабар қилганди. 



Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика