Расман: "Челси" ҳужумчиси "Валенсия"га ўтди

Tolibjon Qosimov
10 авг 2018, 20:12
"Челси" форварди Миши Батшуайи фаолиятини "Валенсия"да давом эттиради.

Испан клуби 24 ёшли бельгияликни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз бир йилга ижарага олишди. Бу ҳақда "кўршапалаклар" матбуот хизмати хабар берди. Келишувга оид бошқа деталлар ошкор қилинмаган.

Батшуайи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Боруссия" (Дордмунд) таркибида ўтказди ва Бундеслиганинг 10та ўйинида 7та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: valenciacf.com