

Тажрибали форвард Про лига вакили "Бухоро" билан битим тузган.

Милан Миросавлев ўтган мавсум Черногориянинг "Сутьеска" жамоаси сафида 19 та ўйинда қатнашиб, "гол+пас" тизимида "4+3" натижани кўрсатган.
Миросавлев фаолияти мобайнида Сербия, Қозоғистон, Черногория ва Латвия клубларида ҳаракат қилган. 2017/18 йилги мавсум "Пролетер" жамоаси билан Сербия Биринчи лигаси ғолибига айланган.



