Расман: "Боруссия" Санчонинг трансфери борасида МЮ билан 85 млн евролик келишувни тасдиқлади
01 июл 2021 15:02
Янгиликлар
Расман: "Боруссия" Санчонинг трансфери борасида МЮ билан 85 млн евролик келишувни тасдиқлади
"Боруссия" вингер Жейдон Санчонинг траансфери бўйича "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди.
Битимнинг молиявий томони ҳақида айтилишича, трансфер нархи 85 миллион еврони ташкил этади.
Бундан ташқари, қўшимча бонуслар ҳақида маълумот берилмаган, ваҳоланки олдинроқ, дортмундликларнинг қўшимча тарзда 10 миллион евро олишлари айтилган эди.
Санчо битимни якунлаш учун МЮда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиши қолди.
У "Юнайтед" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Олдинроқ маълумот берилганидек, у Англия клубида бонуслар билан ҳафтасига 250 минг фунтдан ортиқ ишлаб топади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар