Расман: "Боруссия" "Барселона" ҳужумчисини трансфер қилди

Mirjalol Normatov
28 авг 2018, 23:41
Ҳужумчи Пако Алькасер "Барселона"дан Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтди.

Германия жамоаси матбуоти хабарига кўра, футболчи бир йилдан кейин сотиб олиш шарти билан ижарага олинган. Клуб ижара учун 2 млн евро тўлаган. Ушбу мавсум якунланганидан кейин немислар ҳужумчини 23 млн еврога сотиб олади. Шунингдек, 5 млн евро бонуслар тарзида ваъда қилинган.

Алькасер 2016 йилда "Барселона"га ўтди ва шундан буён у жамоа таркибида 50 учрашувда қатнашиб, 15 гол киритишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbarcelona