

"Барселона" Левандовски билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузади. Каталония клуби форвард учун 45 миллион евро ва бонус сифатида яна 5 миллион тўлаши кутилмоқда.
Левандовски 8 йил давомида "Бавария"даҳаракат қилди. У клуб билан 8 марта Бундеслигани ютди, 3 марта Германия Кубогини қўлга киритди, 5 марта Германия Суперкубогида ғолибликка эришди ва 2019/20 йилги мавсумда эса Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
Шунингдек, Левандовски кетма-кет 5 мавсумдан бери Германия чемпионати тўпурари бўлиб келди.
Ҳужумчи "Бавария" учун жами 375 та ўйинда иштирок этиб, 344 та гол урди ва 72 та голли пас узатди.



