UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  5 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  6 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Расман: “Барселона” Вальвердени ишдан бўшатди Янгиликлар

Расман: “Барселона” Вальвердени ишдан бўшатди

Каталония клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди.

Эрнесто Вальверде душанба куни “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу ҳамда клуб директорлари билан учрашувдан сўнг ишдан бўшатилди.

Томонлар ўзаро шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вальверде бошлиқ “Барселона” Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетико”га мағлуб бўлганди.

55 ёшли Эрнесто “Барселона”ни 2017 йилдан бери бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида 163 та расмий ўйин ўтказиб, 108 та ғалаба (66,25 фоиз), 35 та дуранг ҳамда 20 та мағлубият қайд этди. “Барса” мураббий қўл остида икки бор Испания чемпиони бўлди, бир мартадан мамлакат кубоги ҳамда Суперкубогига эга чиқди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика