Расман: Азизбек Амонов - "Насаф" футболчиси!

Mirjalol Normatov
2 мар 2023, 20:08
Ўз голлари билан ўзбек футболи ихлосмандлари кўнглидан жой олган 25 ёшли навоийлик ҳужумчи Азизбек “аждарлар” аъзосига айланди.

"Ўтган мавсумда Эроннинг “Истиқлол” жамоасини ҳимоя қилган Азиз Амонов мавсум охирида эркин агентга айланди. Кўплаб жамоалардан таклиф бўлишига қарамай Азиз жамоамизни танлаганидан хурсандмиз.

Азизга 2023 йилги футбол мавсумида “аждарлар” билан халқаро ўйинларда муносиб иштирок этиб, кўплаб голлар уришини ва совринларни қўлга киритишини тилаб қоламиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›