Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди

Alisher
15 июн 2024, 21:40
"Бешиктош" "Атлетико" ҳимоячиси Габриэль Паулиста билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда "қора бургутлар" матбуот хизмати хабар берди. 33 ёшли Паулиста "Бешиктош"га эркин агент мақомида ўтди, сабаби унинг "Атлетико" билан шартномаси 30 июнда якунига етади. Ҳимоячининг турк клуби билан келишуви йилига 2 миллион евро маош билан уч йилга мўлжалланган, шунингдек 1 миллион евро бонус сифатида кўзда тутилган.

Футболчи ўтган мавсум "Атлетико" сафида 5та ўйинда ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: bjk.com.tr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›