

Англиянинг "Астон Вилла" клуби Филиппе Коутиньони "Барселона"дан 20 млн евро эвазига сотиб олди. Бундан ташқари, "Барса" Коутиньонинг кейинги трансферидан тушган маблағнинг 50% қисмини ўзиники қилади.
Маълумот учун, Филиппе Коутиньо қишда "Астон Вилла" сафига келиб қўшилганди. Шу давр мобайнида футболчи АПЛда 16 марта майдонга тушиб, 4 гол ва 3 ассист қайд этди.



