Расман: Аллегри "Ювентус"ни тарк этади

Aslanov Jasurbek
17 май 2019, 16:08
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум охирида клубни тарк этади.

Бу ҳақида Турин клуби расмий сайтида эълон қилинди.

Эртага, 18 май куни клуб президенти Андреа Аньелли ва Аллегри иштирокида мутахассиснинг истеъфосига аталган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

"Ювентус" Массимилиано Аллегри қўл остида 5 марта А Серия, 4 марта Италия Кубоги ва 2 марта мамлакат Суперкубогида зафар қучди. Аллегри Турин клубида 269та баҳс ўтказиб, 191та ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›