Рашидов Португалиядаги фаолияти нима учун узоққа бормаганини тушунтириб берди

Khoja
21 июн 2024, 09:32
Сардор Рашидов нима учун Португалия чемпионатида узоқ ўйнамаганини тушунтириб берди.

«Мен оиламсиз узоқ муддат яшай олмайман, уларни Португалияга олиб кета олмаганман.

 Кейин мен ўйнаган жамоа Мадейрада жойлашган. У ердаги об-ҳаво ҳам менга салбий таъсир кўрсатган. Ҳар куни машғулотларга дори ичиб чиқишга мажбур бўлардим. Ҳаво сабабли бурнимда муаммолар пайдо бўла бошлади.

 Португалияга виза олиш қийин бўлгани учун оиламдагилар у ерга келиша олмаган, визани ҳал қилган тақдирида ҳам ўша вақтларда фарзандим 2 ёш эди, у ерда ўзим қаттиқ қийналганим сабабли уларни бундай қийинчиликка туширишни истамадим. Кетишимнинг асосий сабаби оилам билан бирга бўла олмаганим бўлган», — деди Рашидов.



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia