UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  0 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  3 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  4 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  31 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  15 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш"

"Локомотив" ҳамда "Навбаҳор-фарм" ўртасидаги Про лига учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Илк дақиқада ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, "Навбаҳор-фарм" қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмада йигитларга "майдон эгаси дастлабки 15 дақиқада бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади, шунга чидаб берсак, уйоғига ўйин тенглашади" дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тез ўзига келишди. Футболчиларимга эътироз йўқ. 1-ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади деб ўйлайман.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?

- "Локомотив" ҳеч қачон ўз уйида ҳимояда ўйнамайди, биз бунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. "Темирйўлчилар"га эътирозим йўқ, улар нена жадвалда 1-ўринда эканлигини исботлашди.

- "Навбаҳор-фарм"нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

- Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

- Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?

- Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучини кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

- Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?

- Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзини кўрсата олишяпти. Биркунмас-бир кун бу ўйин ўз мевасини беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика