Рангник МЮдан тен Хаг у билан ҳамкорлик қилишни истамаганлиги сабаб кетган
25 июн 2022 00:59
Янгиликлар
Рангник МЮдан тен Хаг у билан ҳамкорлик қилишни истамаганлиги сабаб кетган
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ устози Ральф Рангникнинг жамоадан кетиш сабаблари аниқ бўла бошлади. Мураббий МЮга Эрик тен Хаг тайинлангач, жамоада маслаҳатчи ролида фаолият юритиши керак эди. Май ойида эса Ральф Рангник Австрия термасига кетиши маълум бўлди.
ESPN нашри берган маълумотларга қараганда, Ральф Рангникнинг жамоадан кетишига янги мураббий Эрик тен Хагнинг у билан ҳамкорлик қилишни истамаганлиги сабаб бўлган.
Шу билан бирга, клуб раҳбариятига Ральф Рангник оммага бераётган баёнотлари ҳам маъқул келмаган. Мураббий ўз чиқишларида жамоа трансфер сиёсати ҳақида керагидан ортиқ гапириб юборган.
Ральф Рангникнинг ўзи ҳам бўлаётган ишлардан норози бўлган. Мисол учун, Рангник янги мураббий Эрик тен Хаг билан учрашиши керак бўлган. Аммо тен Хаг фақатгина телефон қўнғироғи билан чекланган.
Фикрлар