Рангник: “Математик жиҳатдан топ-4'га кириш учун ҳали имконимиз бор”
03 апр 2022 09:30
Янгиликлар
Рангник: “Математик жиҳатдан топ-4'га кириш учун ҳали имконимиз бор”
АПЛ 31-турида “Лестер” билан ўйналган дурангдан (1:1) кейин МЮ устози Ральф Рангник ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Агар ўйинни умумий кўриб чиқсак, дуранг – бу нормал ҳолат деб ўйлайман. Охирги 15 дақиқаликда ғалаба голини уришга ҳаракат қилдик, 2-3 та яхши имконият бўлди.
Математик жиҳатдан кучли тўртликка кириш имкони бор экан, иложи борича кўпроқ ўйинларда ғалабага эришиб, бунга уддалашга интиламиз. Очиғи, 2 очко йўқотганимиздан кейин аҳволимиз яхшилангани йўқ. Мавсумни юқори нотада якунлашимиз шарт. “Эвертон”га қарши учрашувга тайёргалик кўришимиз ва ғалаба қозонишимиз лозим”, дейди Рангник.
“Қизил иблислар” мусобақа жадвалида 51 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоани ЕЧЛ поғонасида 3 очко ажратиб турибди. 4-поғонадаги “Арсенал” бу турдаги ўйинини ҳали ўтказмади ва битта захира учрашуви ҳам бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар