UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  3 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  9 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   2 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0

Рангник жамоасининг ўйинидан мамнун эмас Янгиликлар

Рангник жамоасининг ўйинидан мамнун эмас

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 33-тури доирасида "Норвич"га қарши ўйиндан кейин шогирдларининг ўйинидан мамнун бўлмаганини айтди.

"Ўтказиб юборган голларимизга, айниқса, биринчи голга қарайдиган бўлсак, биз шунчаки тўпни ушлаб туришда қўпол хатога йўл қўйдик. Қачонки ишлар жисмоний ҳолатга боғлиқ бўлса, биз қаттиқроқ, агрессивроқ ўйнашимиз керак, бироқ бизда ундай бўлмади.

Фикримча, лигада бундай осон гол ўтказиб юборадиган жамоа фақатгина биз бўлсак керак.

Ақллироқ ҳимояланишимиз, рақиблар ҳужумда тўртга икки ёки учга икки чиқиб келишларига йўл қўймаслигимиз керак. Тўғрисини айтаман, "Норвич" кутилганидан кўра эртароқ гол уриши ҳам мумкин эди. Шу сабабли бугунги ўйиндан мамнун эмасман", - деди мутахассис.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика