

Томонлар 24 ёшли италиялик футболчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга яқин.
Маълум қилинишича, Сальседо келаси ҳафта тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.
Ҳужумчи 2018–2025 йилларда "Интер" тизимида бўлган, аммо асосий жамоа сафида бирор марта майдонга тушмаган. У "нерадзурри" ёшлар жамоаси учун 35 ўйинда 14 та гол ва 4 та ассист қайд этган. Сўнгги клуби Грециянинг ОФИ жамоаси бўлган.
“Рубин”да айни дамда ҳамюртимиз Жаҳонгир Ўрозов ҳаракат қилмоқда.



