

Бу натижа ЦСКА мураббийлари орасидаги янги рекорд ҳисобланади. Шунингдек, у Россия чемпионатидаги дастлабки тўққиз ўйинини мағлубиятсиз ўтказган илк мураббий бўлди.
Аввал бундай натижани 2020 йилда "Локомотив" билан иш бошлаган Марко Николич қайд этган ва у илк мағлубиятини фақат 12-ўйинда қабул қилган. Россиялик мураббийлар орасида эса бундай серияни сўнгги бор Владимир Эштреков 2005 йилда "Локомотив" билан амалга оширган — унинг жамоаси илк бор 16-ўйинда мағлуб бўлган.
Маълумот учун, Игдисамов Тошкентда туғилган. Унинг ёрдамчиси Денис Коростиченко ҳам тошкентлик.



