Раньери "Копенгаген"га қарши ўйиндаги дурангдан мамнун
03 ноя 2016 15:44
Янгиликлар
Раньери "Копенгаген"га қарши ўйиндаги дурангдан мамнун
«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери «Копенгаген»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рақиб ўйинни яхши бошлашини кутгандик. Танаффусдан кейин эса биз яхшироқ ўйнадик. Яхши рақибга қарши сафардаги дурангдан мамнунман. "Копенгаген" кўп босим қилди. Лекин, биз бунга туриб бера олдик.
Ҳозир 10 очкога эгамиз. Бу яхши, лекин кам. "Порту" бизга яқин. Барчаси ўз қўлимизда", - дейди мураббий.
Фикрлар