UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  5 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  14 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  120 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

Рамзан Қодиров Кокорин ва Мамаев ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Рамзан Қодиров Кокорин ва Мамаев ҳақида фикр билдирди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, иккита муштлашув уюштирган "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев ва "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин қамоқ жазосига муносиб эмас.

"Ҳиссиётга берилмай, бу боши берк кўчадан чиқишнинг оғриқсизроқ йўлини топиш ҳақида ўйлаб кўриш керакдир? Йигитлар жабрланувчи билан юзма-юз туриб, кечирим сўраса, уларга соғлигини тиклаш учун моддий ва бошқа ёрдам кўрсатса бўлмайдими?

Бунинг учун қандай юридик имкониятлар борлигини билмайман. Аммо нега уни қидирб кўрмаслик керак? Гапимга ишонинг, Павел ва Александрни қамоққа тиқсангиз, улар яхшироқ бўлиб қолмайди. Агар имкон бўлса, улар билан хатоларни биргаликда тўғирлашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Улар футбол майдонида Россия шарафини ҳимоя қилишади! Тўғри, улар юлдузлик касалига учрашди. Ким билан бўлмайди дейсиз. Воқеалар ривожининг икки йўли бор. Биз танлайдиган йўл инсонлар тақдирига таъсир қилади! Ҳа, йигитлар қўпол хатога йўл қўйишди. Аммо ҳаёт бу билан якунланмаслиги керак" - дейди Қодиров.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика