UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Рамос, ван Дейк, Азар, Неймар ва бошқалар. ЕЧЛ плей-оффини ўтказиб юборувчи супержамоа Янгиликлар

Рамос, ван Дейк, Азар, Неймар ва бошқалар. ЕЧЛ плей-оффини ўтказиб юборувчи супержамоа

Бугун тунда ЕЧЛ плей-офф босқичи старт олади, биз эса ёрқин беллашувлар, голлар ва Европанинг энг кучли футболчилари ижросидаги мазмунли ўйинларни кўришни истаймиз.

Аммо жароҳат сабаб бир қатор юлдузлар ўз жамоаларига ёрдам бера олмайди. "Championat.asia" эътиборингизга камида 1/8 финал босқичи биринчи учрашувларига тайёр бўлиб улгурмайдиганлар рамзий жамоасини тақдим этади. Қайд этиш керак, ушбу жамоа агар чиндан бирга ўйнаганида мусобақа ғолиблигига давогарлар қаторида бўларди.

 

Дарвозабон
Роман Бюрки ("Боруссия Дортмунд"; Швейцария)

Дортмунднинг "Боруссия" клуби асосий посбони охирги марта 22 январь куни майдонга тушганди, ўшандан кейин швейцариялик голкипернинг елкасида жароҳати борлиги маълум бўлди. Ўтган вақт давомида "арилар" дарвозасини бошқа бир швейцариялик — Марвин Хитц ҳимоя қилмоқда. Бюрки эса Бундеслига доирасида шанба куни "Хоффенхайм"га қарши ўтган ўйиннинг қайдномасига ҳам киритилмаганини инобатга олсак, катта эҳтимол айнан Хитц плей-оффни ҳам бошлаб беради. Чоршанба куни "Боруссия" "Севилья"га қарши майдонга тушади. 


Ҳимоячилар
Дани Карвахаль ("Реал Мадрид"; Испания)

Европа Чемпионлар Лигаси тўрт карра ғолиби учун бу мавсум жароҳатлар жиҳатидан ўта омадсиз ўтмоқда. Дани бир неча бор жароҳат сабаб сафдан чиқди ва умумий ҳисобда 100 кундан ортиқ вақт, ўнлаб ўйинларни лазаретда ўтказди. Якшанба куни "Валенсия"га қарши беллашувда Карвахаль бир ярим мавсумдан буён илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва навбатдаги жароҳатини олди — бу мавсумда тўртинчиси. "Аталанта" билан учрашувларни тажрибали ҳимоячи ўтказиб юборса ажаб эмас, Зидан эса ўнг қанот ҳимоясини яна Васкесга топширади чоғи.


Серхио Рамос ("Реал Мадрид"; Испания)

Ким билади дейсиз, балки бу Серхио Рамоснинг "Реал Мадрид" футболкасидаги сўнгги мавсумидир. Унинг келажаги борасида ҳамон аниқ бир нарса айтиб бўлмайди, томонлар шартнома имзолашганича йўқ. Ҳозирча жамоа сардори "лазарет"да ва у ерда камида апрель ойи бошигача бўлади: Рамос тиззаси билан боғлиқ муаммо сабаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундай қилиб, Серхио "Реал" сафида ЕЧЛ доирасида агар жамоадошлари вазифани уддалай олишса, ярим финалдагина ёрдам бера олади.


Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"; Нидерландия)

Агар хоҳиш бўлса, "Лазарет" футбол клуби ҳимоя марказини фақатгина "Ливерпуль" вакилларидан тузиш мумкин. "Қизиллар"да бир йўла уч нафар марказий ҳимоячи жароҳатланган: Виржил ван Дейк, Жо Гомес ва Жоэл Матип. Улар орасидан энг асосийси, машҳурроғини оламиз: икки йил аввал ван Дейк "Олтин тўп"га номзодлар орасида ҳам бор эди. Мавсум аввалида дарвозабон билан тўқнашув натижасида жиддий жароҳат олди ва тўлақонли машғулотларга апрель ойидан аввал қайтмаслиги аниқ.


Хуан Бернат (ПСЖ; Испания)

Бернат — ушбу ўзига хос жамоада Чемпионлар Лигасини ютмаган ягона ҳимоячи. Ўтган мавсум Хуан бунга жуда яқин келганди: финалда ўзининг собиқ жамоаси "Бавария"га қарши тўп тепди. Бернат бу мавсум ҳам ПСЖ ҳимояси чап қанотидан жой оларди, бироқ сентябрь ойи ўрталарида жароҳат олиб ярим йилга сафдан чиқди. "Барселона"га қарши 1/8 финал ўйинларини ўтказиб юбориши аниқ.


Ярим ҳимоячилар  
Аксель Витсель ("Боруссия Дортмунд"; Бельгия)

"Ливерпуль", "Реал", ПСЖ ва Дортмунднинг "Боруссия"си  — ЕЧЛ плей-офф иштирокчилари ичида жароҳатлардан айниқса жабр кўрганлар қаторидан ўрин олишди. Германияликлар нафақат асосий дарвозабони балки муҳим ярим ҳимоячисини Витселни ҳам йўқотди. Аксель оёғидан жиддий жароҳат олиб, мавсум сўнггигача сафдан чиқди. Аксель Чемпионлар Лигаси плей-оффини ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурган, Европа чемпионатигача соғайиши учун эса мўъжиза зарур.


Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"; Бельгия)

Бошқа бир бельгияликнинг жароҳати у қадар вахимали эмас, аммо Хосеп Гвардиола Де Брюйненинг қайтишини тезлаштирмаслигини маълум қилди. Мураббий ўтган йили маълум муддат Кевин жароҳат сабаб даволангани ва қайтиши биланоқ мушакларини шикастлагани, бунинг оқибатида кўплаб учрашувларни ўтказиб юборганини эслаб ўтди. Гладбахнинг "Боруссия"сига қарши биринчи беллашувда хавбекни кўрмасак керак, аммо жавоб ўйинигача ҳаммаси режадагидек кетса, Кевин сафга қайтади.


Анхель Ди Мария (ПСЖ; Аргентина)

Европа Чемпионлар Лигаси 2013/14 мавсум финалининг энг яхши футболчиси ва ўтган мавсум Лиссабондаги финалнинг энг фаол ўйинчиларидан бири яқинда "Марсель"га қарши беллашувда жароҳат олди. 1/8 финал "Барселона"га қарши биринчи беллашувда Маурисио Почеттино ҳамюрти хизматларидан фойдалана олмайди ва ушбу вазият учун энг маъқул қарорни қабул қилишга ваъда берди. Осон бўлмаслиги аниқ, сабаби бу "Пари Сен-Жермен" учун ягона йўқотиш эмас.

Ҳужумчилар
Неймар (ПСЖ; Бразилия)

Ди Мария 7 февраль куни жароҳат олди, Неймар эса орадан уч кун ўтиб Кубок доирасида "Кан"га қарши учрашувда жароҳатланди. Бразилиялик майдонга мартдан олдин қайтмайди. Катта эҳтимол билан Неймар "Барселона" билан бўладиган ҳар икки ўйинни ўтказиб юборади ва дўсти Мессига қарши майдонда ҳаракат қила олмайди.


Эден Азар ("Реал Мадрид"; Бельгия)

Азар "Реал"га ўтганидан кейин фаолияти у қадар қовушмаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бельгиялик спортчи "Қироллик клуби" асосий юлдузига айланиши керак эди, лекин бунинг ўрнига бир ярим йилда 10 марта жароҳат олди ҳамда 300 кундан кўпроқ вақтни "касалхонада" ўтказди. Бу сафар Азарни мушаклари билан боғлиқ муаммо безовта қилмоқда ва футболчи тахминан март ойи ўрталарида сафга қайтиши тахмин қилинмоқда. "Аталанта"га қарши тўқнашув Эденсиз ўтади.


Ансу Фати ("Барселона"; Испания)



Фати куни-кеча 20 ёш ва ундан кичик бўлганлар орасида дунёнинг энг кучли футболчиси деб топилди. Аммо биз Фатини ноябрь ойидан буён майдонда кўрмадик ва яна камида бир ой кўра олмаймиз. Ансу чап тиззасидан жиддий жароҳат олган, жарроҳлик амалиётини ўтказди ва тўрт ойга футболдан четда қолди. ЕЧЛ чорак финалида жамоасига ёрдам бериши мумкин, лекин бунинг учун "Барселона" у сиз ПСЖ тўсиғидан ўтиши талаб қилинади.


Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика