UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  1 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  10 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  49 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Рамос ва Неймар ҳали сафга қайтмади, икки ҳафтадан сўнг жамоа "Реал"га қарши ўйнайди Янгиликлар

Рамос ва Неймар ҳали сафга қайтмади, икки ҳафтадан сўнг жамоа "Реал"га қарши ўйнайди

ПСЖ футболчилари Серхио Рамос ва Неймар жароҳатлардан тикланишда давом этмоқда.

Рамос ва Неймар бугун парижликларнинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади. Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи спорт залда ҳамон индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

Испаниялик ҳимоячи эса мушак қисмидан жароҳат олди ва Франция кубоги 1/8 финалида "Ницца"га қарши ўйинни ўтказиб юборди (0:0, пен. 5:6). Неймар ноябрь ойидан бери ПСЖ сафида майдонга тушмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни ПСЖ Лига 1 23-тури доирасида "Лилль"га қарши ўйинда майдонга тушади. Икки ҳафтадан сўнг, 15 февраль куни парижликлар ЕЧЛ 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика