

Пайшанба куни "Барселона" фахрийси Каталония клубини тарк этиши ва футболни тугатиш ниятида эканлигини эълон қилиб, футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирди.
"Жерар, сен кўп нарсаларни бошдан кечирдинг. Энди шунчаки ҳаётдан завқлан!", – деб ёзди Рамос ижтимоий тармоқларда.
2008 йилдан буён "Барселона" сафида ўйнаб келаётган Пике "кўк-анорранглилар" таркибида 614 та ўйинда майдонга тушди, шу жумладан, жорий мавсумда 9 марта майдонда кўриниш берди. 35 ёшли центрбек 2009-2018 йиллар давомида Испания терма жамоаси сафида 102 та ўйинда қатнашди.
Манба: Пике "Барселона" тўлаши керак бўлган пулдан воз кечади



