

El Pais нашри маълумотига кўра, парижликлар ҳимоячиси Серхио Рамос аргентиналик футболчи ва унинг оиласига ўз уйида яшашни таклиф қилди.
"Агар сен ва оиланг меҳмонхонада эмас, уйда яшашни истасанглар, меникида қолишингиз мумкин", - деган Рамос Мессига.
Эслатиб ўтамиз, Рамос 2005-2021 йилда "Реал", Месси эса 2005-2021 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. Энди улар янги мавсумдан бошлаб ПСЖ сафида тўп тепишади.



