Рамос Касильяс билан тенглашиб олди, кейинги ўйин эса уни пешқадамга айлантиради

Eldor Akmurzayev
9 сен 2019, 00:20
Евро-2020 саралаши доирасидаги Фарер оролларига қарши баҳсни Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос асосий таркибда бошлади.

Бу Рамоснинг терма либосидаги 167 ўйини бўлди ва у бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб турган «қизил фурия»нинг собиқ кипери Икер Касильяс билан тенглашиб олди. Кейинги баҳс эса 33 ёшли Рамосни Испания термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айлантиради.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›