

Мазкур баҳсга "қизил фурия"ни Серхио Рамос сардор сифатида бошлаб тушган. Бу ўйин 34 ёшли футболчи учун миллий жамоа либосидаги 177-си ҳисобланади. Шу тариқа Рамос терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича италиялик Жанлуижи Буффондан ўзиб кетди.

Бу кўрсаткич бўйича мисрлик Аҳмад Ҳассан жаҳоннинг мутлоқ етакчиси ҳисобланади — 184 ўйин. Кейинги ўринни уммонлик Аҳмад Муборак банд қилган — 179 ўйин. 3-поғонага саудиялик Муҳаммад Ал-Деайя ва қувайтлик Бадер Аль-Мутава жойлашган — 178 баҳс. Рамос ва мексикалик Клаудио Суарес ҳисобида эса 177 ўйин бор. "Реал" ва Испания терма жамоаси етакчиси тез орада барчани ортда қолдирса керак.



